Келгуси ҳафта Ўзбекистоннинг аграр соҳасида муҳим тадбир бўлиб ўтади

Ўзбекистон 25 Май 2016 5760

"Ўзэкспомарказ" кўргазма мажмуасида 31 майдан 3 июнга қадар қишлоқ хўжалик техникасининг Uzbekistan Agrotech Expo-2016 ва Uzbekistan Agromash Expo-2016 номи остида иккита махсус кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақида «Ўзвиносаноат-холдинг» компаниясининг матбуот хизмати маълум қилди.

Кўргазмада замонавий технология ва ускуналарнинг етакчи халқаро ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилари, шунингдек республика минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий дастурларига киритилган фермер хўжалиги, агрофирмалар, тадбиркорлар иштирок этишади. 

Кўргазмадаги иштироки доирасида аграр саноати учун технология ва ускуналарни олиб киришни амалга оширувчи компаниялар кўргазма савдосида тузилган шартномаларни бажаришда қатор имтиёзлардан фойдаланишади. Жумладан, мини-технологиялар ва компакт ускуналар намуналарини расмийлаштириш солиқ тўловларисиз амалга оширилади. 

Шуни таъкидлаш жоизки, Uzbekistan Agromash Expo-2016 кўргазмасида тузилган шартномалар асосида Ўзбекистоннинг хўжалик субъектларига  қишлоқ хўжалик техникаси, машиналар ва ускуналарни тендер савдоларсиз қўлга киритишга рухсат берилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар