«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Аs нашри мухбирига берган интервьюсида футболчилик фаолиятини қачон якунлаши, шунингдек, мадридликлар жамоасидан кетмоқчи эмаслиги ҳақида айтиб ўтди.

– Сиз «Реал»да қоласизми?

– Ҳа, мен шундай ўйлайман.

– Сиз ўз футболчилик фаолиятингизни «Реал»да якунламоқчимисиз?

– Фаолиятни якунлаш... Ўйлайманки, мен 15 йил ичида футболчиликни аниқ ташлайман. Тахминан 41 ёшимда бутсаларимни михга илсам керак.

– Сизнинг шартномангиз муддати 2018 йилгача. Уни Чемпионлар лигаси финалидан кейин узайтирмоқчимисиз?

– Кўрамиз. Яхшиси бу борада Флорентино Пересни эшитиш керак.

Бу «Реал» учун яхши юриш бўлар эди. Масалан, сиз «Реал» президенти ўрнида бўлганингизда, мен билан шартномани узайтирарми эдингиз?

– Албатта.

– Мен ҳам «Реал»да қолишни истайман.

– Сиз «ПСЖ» президенти билан учрашгандингиз, Лоран Блан билан гаплашгандингиз... Демак сиз ўз келажагингиз борасида қатъий қарорда эмас экансизда?

– Менда яхши кунлар ва унча яхши эмас кунлар бўлади. Ҳаёт шунақа. 4 йил муқаддам мен ўзимни бахтли ҳис қилмай қўйгандим. Барчаси мен истагандек эмасди. Лекин ҳозир барча нарса мени қониқтирмоқда ва мен шу жамоада қолишни истамоқдаман. Чунки, «Реал»дан яхшиси йўқ.

– Демак «ПСЖ» ҳақида унутавериш керакми?

– Ҳа, бу ҳақда барча унутиши керак. Яна такрорлайман, «Реал» – энг яхшиси», – дейди Роналду.