Machina компанияси ҳаракат датчиклари, сенсор контроллёрлар ва тактил тескари алоқа технологиясига (гаптив технология) эга вибромотор билан жиҳозланган виртуал реаллик курткасини тақдим қилди. Бу ҳақда IEEE Spectrum маълум қилди

Қурилма OBE (Out of Body Experience) деб ном олди ва уни ишлаб чиқувчилар фикрича, геймерларга мўлжалланган. VR-куртка яратувчилари Macina гаджети билан мос келадиган ўйинларни яратиш учун дастурий таъминот устида ишлашмоқда. Компаниянинг кутишича, OBE’ни қўллаб-қувватловчи биринчи ўйинлар декабрдаёқ пайдо бўлади.

VR-куртканинг биринчи авлоди 199 доллар туради. Кейинроқ Machina виртуал реаллик технологиясини қўллаб-қувватловчи шим ва қўлқоплар ишлаб чиқармоқчи.