Microsoft корпорацияси Apple ва Google Android смартфонларига рақобатчилик қилишни тўхтатганини тан олди. Шу сабаб корпорациянинг смартфонлар ишлаб чиқарувчи бўлимидан 1850 нафар ходим ишдан бўшатилади. Зарар миқдори эса, 950 млн долларни ташкил этмоқда.

Бу қарор Microsoft учун кутилмаган қарор бўлмади. Чунки корпорация анчадан буён ўзининг Windows-смартфонларини чиқармай қўйган эди. Ишдан бўшатилиш ишлари 2017 йилга қадар давом этади. Улардан 1350 нафари Финляндиядаги Microsoft Mobile Oy, қолган 500 нафари эса бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келган.