Мўғулистон раҳбарияти, Байкал кўли экотизимига зарар етказувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатни амалга оширмаслиги хусусида маълум қилди, деб хабар қилинмоқда Россия табиат вазирлиги сайтида. 

Ўзаро музокаралар натижасида, томонлар "Шурэн ГЭС қурилиши" ва "Орхон дарёсида сув омборини ташкил этиш" лойиҳаларининг атроф-муҳитга таъсири ҳамда ижтимоий оқибатларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича ошкора маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олишган. 

Аввалроқ, Байкал кўли айни вақтда экологик ҳалокат ёқасида тургани, агар ўз вақтида чоралар кўрилмаса, Орол денгизи каби Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар билдирилган эди.