Пентагон вакили Мишель Балданцанинг маълумот беришича, АҚШ Сурия ҳудудида Россия билан ҳамкорликда ҳаракат қилишни режалаштирмаган.

"Айни вақтда Россия билан ҳамкорликда ҳарбий амалиётлар ўтказиш бўйича ҳеч қанақа режа йўқ", дея жавоб берган у "Интерфакс" мухбирининг Сергей Лавров томонидан Россия ИШИДга қарши курашдаги ҳаракатларини АҚШ билан мувофиқлаштирган ҳолда олиб боришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ бериши сўралган саволига жавобан.

Балданца АҚШ ва Россия ўртасида Сурия осмонидаги хавфсизликни таъминлаш бўйича тузилган меморандумни эслаб, бу келишув самарали ишлаётганини таъкидлаган.

"АҚШ Сурияда ИШИДга қарши курашаётган маҳаллий кучларга ёрдма бериш учун турибди", деган у.

Унинг қайд этишича, АҚШ ва Россия ўртасида Сурия бўйича диалог ҳарбийлар воситасида эмас, дипломатлар воситасида олиб борилади.