Германиялик футболчи Роман Нойштедтер Россия фуқаросига айланди. Бугун Россия президенти Владимир Путин ушбу германиялик футболчига Россия фуқаролигини бериш тўғрисидаги қарорни имзолаган.

Бундан олдинроқ, 28 ёшли бу футболчи Леонид Слуцкий томонидан 2016 йилги Европа чемпионатига борадиган терма жамоа рўйхатига киритганди.

"Шальке-04" футболчиси Нойштедтер 2015 йили Россия терма жамоаси сафида ўйнаш истагида эканини билдирганди ва Германия фуқаролигини олишдан воз кечди. Футболчи 1988 йилнинг 18 февралида Украинанинг Днепропетровск шаҳрида туғилган. У рус тилида эркин сўзлаша олади. Унинг отаси Петр Нойштедтер ҳам профессионал футболчи бўлган.