Путин Савченкони афв этди

Жаҳон 25 Май 2016 6057

Россия президенти Владимир Путин украиналик учувчи Надежда Савченкони афв этди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков маълум қилган.

Унинг айтишича, Россия президенти шу ҳақдаги фармонни имзолаган.

Россия Федерацияси кенгаши спикери Валентина Матвиенко украиналик учувчи россиялик ҳарбий асирлар Евгений Ерофеев ва Александр Александров билан алмаштирилганини билдирган.

Аниқлик киритилишича, Савченко ўзи  ўлдирган ВГТРК телеканали журналистларининг бевалари сўровига кўра афв этилган. Путин бевалар билан 25 май кунининг биринчи ярмида учрашган. Улар март ойида Савченкога 22 йиллик қамоқ жазоси чиқарилганидан кейин президентга мурожаат этишгани айтилган.

Бундан олдинроқ, Савченко минган самолёт Борисполь аэропортига қўнгани маълум қилинганди.

Нашрларда ёзилишича, бу асирларни алмашиш бўйича келишувга 24 май куни "норманд тўртлиги" вакиллари ўртасидаги телефон мулоқоти чоғида эришилган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар