Россия президенти ёрдамчиси Андрей Белоусовнинг ТАССга маълум қилишича, мамлакатдаги иқтисодий пасайиш ва рублнинг қадрсизланиши туфайли яшаш учун зарур энг минимум миқдорда даромад қиладиган россияликлар ортиши мамлакат иқтисодида жиддий муаммоларни пайдо қилади. 

"Яшаш учун зарур энг минимум миқдорда даромад қиладиган россияликлар ҳозирда аҳолининг 13 фоизини ташкил қилмоқда. Инқирозгача бу кўрсаткич 10 фоиз эди. Инқироз туфайли Россияда деярли 5 млн қашшоқ пайдо бўлди", деган у.

Белоусовнинг қайд этишича, бу муаммони енгиб ўтиш, қашшоқлик даражасини инқироздан олдинги даврга қайтариш учун бир неча йил талаб этилиши мумкин.

Бундан олдинроқ, Белоусов Россия иқтисоди 2-3 йилдан кейин 4 фоизлик барқарор ўсишга эга бўлишини айтиб ўтганди.