Ростов-Дон шаҳри аэропорти ҳудудида Россияда асирликда бўлиб келган украиналик учувчи Надежда Савченкони Украина қўлида асирликда бўлган россиялик ҳарбийлар Евгений Ерофеев ва Александр Александровга алмашиш жараёни бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЛІГА.net юқори мартабали украиналик амалдорга асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Қайд этилишича, россиялик ҳарбийлар Киевдан Ростовга учишади. Ростовга Украина президенти Петро Порошенконинг самолётида учиб келади ва бир неча соат ичида Надежда Савченко Киевга қайтариб олиб кетилади.

Март ойида Ростов вилоятининг Донецк шаҳар суди Надежда Савченкони Донбассда россиялик журналистларнинг ўлимида айбдор деб топиб, 22 йилга озодликдан маҳрум қилганди ҳамда Россия-Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун 30 минг рубллик жаримага тортганди.

Киевнинг Голосеев туман суди эса Украинада қўлга олинган россиялик Ерофеев ва Александровни 14 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилганди.

Бундан олдинроқ, Украина россиялик ҳарбий асирлар Ерофеев ва Александровни афв этгани хабар қилинганди.