Ҳолливуд актёри Шайа Лабаф санъат учун АҚШ бўйлаб автостопда жўнади, дея хабар беради People. 

"Трансформерлар" фильми юлдузи билан бирга саёҳатга унинг ҳамкасб дўстлари Люк Тернер ва Настя Ронкко ҳам йўл олди. 

Улар Лайонсдан (Колорадо) 23 май куни чиқиб кетишди. Лабаф ва унинг ҳамроҳлари ҳақида улар твиттер ёки #TakeMeAnywhere сайтида чоп этаётган GPS-координаталар орқали кузатиш мумкин. 

Актёрнинг сўзларига кўра, лойиҳанинг мақсади - дўстлар орттириш ва ҳаётнинг маъносини топиш. Лабаф шунингдек йўлда учраган нотаниш кимсалар сўраган деярли ҳамма илтимосини бажаришга ваъда берди. 

Бундан аввал Лабаф санъат учун лифтда 24 соатли саёҳат уюштирган. Бундан ташқари, у оммавий бадиий акция ўтказиб, барча хоҳловчилар билан телефонда суҳбат қуришни таклиф қилган.