AP агентлигининг хабарига кўра, Royal Dutch Shell Plc нефть гиганти йил охиригача яна 2,2 минг ходимини ишдан бўшатишга қарор қилган. 

Шундай қилиб, компания раҳбарияти 2015 йилдан 2016 йил охиригача бўлган муддат ичида тахминан 12 минг хизматчисини ишдан бўшатади. 

«Бу соҳамиз учун энг қийин дамлардир. Ва биз, нефть нархи арзон бўлган вақтда рақобатбардошликни сақлаб қолиш учун жиддий қарор қабул қилишга мажбурмиз», — деган компаниянинг Буюк Британия бўйича вице-президенти Пол Гудфеллоу.

Royal Dutch Shell Plc, шу йилнинг апрелm ойида ҳам Нидерландиядаги 2 мингга яқин ишчисини лавозимидан озод этишини билдирган эди. 

2016 йил биринчи чораги якунларига кўра, Royal Dutch Shell’нинг соф даромади 89 фоизга тушиб кетган.