2017 йилда Италия раислик қилувчи "Катта еттилик" (G7) саммити Сицилия оролида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Италия бош вазири Маттео Ренци маълум қилди

"Бу йили раислик қилувчи Япония кун тартибига киритган кўплаб мавзулар 2017 йил Сицилияда учрашув ташкил этадиган Италияга ўтиши кутилмоқда", деб маълум қилди  Ренци.

Эътиборлиси, Ренци саммитни ўтказиш жойини Японияга кетаётганда эълон қилди. Ренци шу билан бирга бу хабарни Сибирдан юбораётганини айтган.

"Мен сизга Япониядаги G7 саммитига кетаётганда йўлда ёзмоқдаман. Аниқроғи бу хабар сизга Сибирдан юборилди, биз бу ерда техник тўхташ қилдик", деб  ёзди Ренци.

Япониядаги саммит 26-27 май кунлари бўлиб этади.