Стивен Кинг ва Американинг 600дан ортиқ ёзувчиси Республикачилар партиясидан АҚШ президентлиги учун номзод миллиардер Дональд Трампга қарши эканликларини билдиришди. Уларнинг очиқ хати Literary Hub сайтида эълон қилинди. 

Мурожаат муаллифларининг қайд этишларича, улар бир овоздан Трамп номзодини маъқуллашмайди. 

«Чунки, биз ёзувчилар, ҳокимиятга эга бўлиш учун, тил имкониятлари чексизлигини яхши англаймиз», – дейилади мактубда. 

Унда, шунингдек, «Демократия номига муносиб ҳар қандай жамият, плюрализмга асосланган ҳолда, принципиал келишмасликни олқишлайди ва далиллар асосида амалга оширилган тортишувлар орқали аниқ бир тўхтамга келиши ҳақида» сўз юритилган. 

Ёзувчиларнинг ёдга олишича, Америка тарихи, аввал бошданоқ, маҳаллий аҳолини қириш ва ирқчилик даврлари бундан истисно, турли қарашдаги инсонларни бир-бирига қарши қайраш эмас, балки уларни бирлаштириш борасида йирик тажриба бўлган. 

Бундан аввал, АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер, Трампни ҳозирги президент Барак Обамага нисбатан ирқчиликда айблаган эди.