Швеция суди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни ҳибсга олиш тўғрисида берган ордерини бекор қилишдан бош тортди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. 

Округ суди баёнотида айтилишича, «Ассанжни жинсий тажовузда, шунингдек, ҳозир бўлиб турган мамлакатини тарк этиши ёки қандайдир усул билан суд таъқиби ва жазосидан қутилиб қолиши борасида гумон қилиш учун асос бор, деб ҳисоблайди», — дейилади суд баёнотида. 

44 ёшли Ассанж 2010 йили жинсий тажовуз жиноятини содир этганлик бўйича сўроқ қилиниши учун Швеция ҳукумати томонидан қидирилмоқда. WikiLeaks асосчиси эса, бу айбловларни рад этмоқда. 

У Швецияга экстрадиция қилинишидан қочиб, Эквадордан сиёсий бошпана олиш йўли билан Лондондаги элчихонасига беркинган эди.