"Толибон" мулла Мансурнинг ўлимини тасдиқлади

Жаҳон 25 Май 2016 2774

"Толибон" ҳаракати вакили ташкилот раҳбари мулла Ахтар Мансур АҚШ дрони зарбаси туфайли ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.

21 май куни мулла Ахтар Муҳаммад Мансур Покистоннинг Аҳмад-Вали шаҳридан жануби-ғарбда автомобилда ҳаракатланаётганида америкалик ҳарбийлар томонидан бир йўла бир неча учувчисиз қурилма воситасида ўтказилган амалиёт натижасида йўқ қилинганди.

Расмий Исломобод АҚШнинг бу ҳаракати Покистон суверентетига зид эканини таъкидлаган. Шунингдек, Покистон томони мулла Мансурнинг ўлимини тасдиқлай олмаслигини билдирганди. Покистон ТИВ воқеа жойида Вали Муҳаммад исмли шахснинг паспорти топилганини, у шу куни Эрондан Покистонга ўтгани ҳақида маълум қилди.

Ахтар Муҳаммад Мансур 2015 йилнинг июлида, "Толибон"нинг аввалги етакчиси Муҳаммад Умар 2013 йилдаёқ ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумот ошкор бўлганидан кейин унинг ўрнини эгаллаганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар