Тошкентда Шота Руставелининг 850 йиллиги нишонланди

Маданият 25 Май 2016 3626

24 май куни Тошкент шаҳрида жойлашган машҳур грузин шоири Шота Руставелининг 850 йиллиги нишонланди ва шу мақсадда шиорнинг пойтахтдаги ҳайкали пойида тадбир ўтказилди. Бу ҳақда “Туркистон-пресс” хабар бермоқда. 

“Шота Руставели — нафақат грузин балки бутун дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилган шоирдир”, — деди тадбирда қатнашган Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Жгенти.

“У ўз ижодида бутун замон ва миллатлар учун қадрли бўлган дўстлик, севги, инсонпарварлик, одамлар билан ҳақиқий муносабатда бўлиш ҳақида тўхталиб ўтади”.

Грузия диаспораси вакиллари шоир қаламига мансуб “Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон” шеъридан уч тилда — грузин, ўзбек ва рус тилларида парчалар ўқишди.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар