Туркия шарқидаги портлаш оқибатида 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Жаҳон 25 Май 2016 3114

Туркияда портлаш оқибатида 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, яна 4 нафар аскар яраланди. Бу ҳақда 24 майда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. 

Турк томонининг маълум қилишича, аскарлар Туркиянинг жануби-шарқидаги Ван вилоятидаги йўллардан бирини назорат қилишаётганда йўл четига қўйилган бомба портлаган. Ушбу теракт учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган. Бироқ Анқара бу терактни амалга оширганликда Курдистон ишчи партияси (КИП) жангариларини айблади.

Туркия жануби-шарқида турк куч бўлинмалари ва КИП исёнчилари ўртасида мунтазам равишда тўқнашувлар содир бўлади. Курдлар Анқара ва КИП ўртасидаги ярашув сулҳи 2015 йил июлида  бузилгандан кейин партизан урушини олиб боришни бошлаган. Партия жангарилари мунтазам равишда Шарқий Анатолия ҳудудида, турк армияси аскарлари, полиция ва маҳаллий милиция тузилмаларига ҳужум қилиб келади ҳамда катта шаҳарларда терактлар уюштиради.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар