25 май куни Ўзбекистон бўйлаб барча мактабларда сўнгги қўнғироқ байрамлари ўтказилмоқда. Бу йили мактабларнинг 9-синфларини 476 минг нафар ўғил-қиз битирди.

UZ24 нашри Тошкент шаҳридаги 178-мактабда бўлиб, ташкил этилган тантанали маросимдан фоторепортаж уюштирди.

Ижтимоий тармоқларда турли ҳудудлардаги мактабларда бўлиб ўтаётган сўнгги қўнғироқ байрамларидан ҳам суратлар жойлаштирилмоқда.