26 май: тарих саҳнасида...

Жаҳон 26 Май 2016 3071

26 май— Жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 146-куни.

ВОҚЕАЛАР:
1994 йил. Халқаро “Наврўз” хайрия жамғармаси ташкил этилди.

1761 йил— Михаил Ломоносов Венера сайёраси атмосферасини аниқлади.

1928 йил—ФИФА ташкилоти ҳар тўрт йилда бир маротаба футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш борасида қарор қабул қилди.

1938 йил—Германиянинг Вольфсбург шаҳрида «Фольксваген» автомобиль компаниясига асос солинди.

1966 йил— Гайана Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилди.

ТАВАЛЛУДЛАР:

1814 йил—Немис олими, ноёб асбоблар, термометрлар, кимёвий ускуналар ихтирочиси Генрих Геслер (Heinrich Geissler),
1822 йил—Француз адиби Эдмон Де Гонкур,
1876 йил—Психолог, АҚШда этологияга  асос солган  Роберт Йеркс (Robert Mearns Yerkes),
1877 йил—Немис физиги, қаттиқ жисмлар назарияси асосчиси Эдвард Грюнайзен (Eduard Grüneisen).

Кўпроқ янгиликлар