Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибидаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази мамлакатдаги давлат муассасаларининг сайтлари хакерлар ҳужумига йўлиққани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

"Бугунги кунда Ўзбекистондаги давлат муассасалари сайтлари штат режимида ишлайди ва хакерлик ҳужумига ҳам, бошқача ҳужумга ҳам йўлиқмаган. Марказ мутахассислари кун давомида интернетдаги миллий тармоқни назорат қилиб боришади ва UZ доменидаги сайтларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлайди", дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ, "Касперский лабараторияси" экспертлари сўнгги бир неча ой давомида Марказий ва Жануби-шарқий Осиё мамлакатларидаги дипломатик ва давлат идораларига Danti номли хакерлик гуруҳи томонидан киберҳужумлар оқимини кузатгани, бу давлатлар орасида Ўзбекистон номи ҳам борлиги ҳақида хабар қилганди.