АҚШнинг йирик шаҳарларидан бири – Сиэтлнинг марказий қисмининг ярмидан кўпи электроподстанцияси ишдан чиқиши оқибатида электр энергиясиз қолиб кетди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бир соат давомида лифтлар, светофорлар, чироқлар ишламай қолди. Электрнинг йўқлиги ер усти транспортига ҳам қисман таъсир қилди, деб хабар берди шаҳар раҳбарияти.

"Электриклар гуруҳи электр таъминотини тиклаш учун ёппасига ишлашига тўғри келди. Биз юз берган ҳолатнинг барча тахминларини кўриб чиқмоқдамиз", деб айтди шаҳар ёритиш бошқармаси вакили Тайсон Ли.

Унинг фикрича, подстанция қурилмалари ишламай қолган. Лининг айтишича, авария шаҳарнинг минглаб аҳолисига таъсирини ўтказди. АҚШда қутқарувчилар вазифасини бажарувчи ўт ўчириш бригадалари қаватлар орасида қолиб кетган лифтлардан одамларни 24 марта чиқариб олишларига тўғри келган.

Фавқулодда вазият темир йўл транспорти ишига ҳам таъсир кўрсатган. Бироқ Сиэтл халқаро аэропорти ишчи тартибда ишлашда давом этган.