АҚШда дунёдаги энг чиройли тулпорни қайд этишди. Daily Mail нашрининг хабар беришича, бу Пруссия қироли шарафига номланган Фридрих Буюк лақабли фриз тулпордир. 

Газета отни "эс-ҳушни оладиган даражада чиройли" деб атаган. Унинг бошқа отлардан фарқли томони бетакрор ёлидадир. Тулпор Pinnacle Friesians компаниясига қарашли. 

Фридрих Буюк жуда машҳур, унинг фейсбукда ўз саҳифаси бўлиб, фолловерлари сони 13 минг атрофида. Аксарият кишиларнинг фикрича, дунёда бошқа бундай кўркам тулпор йўқ. Манбага кўра, Фридрих Буюкнинг 2015 йилда туғилган тойчоғи ундан қолишмайди. 

Бу тулпорми ёки асар қаҳрамони? Фридрих Буюкка қараб бу саволга жавоб бериш қийин.

 

 

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.