Японияда G7 саммити бошланди

Жаҳон 26 Май 2016 7691

Япония бош вазири Шиндзо Абэ Хонсю оролидаги Миэ префектурасида жойлашган Исэ ибодатхонасига келган G7 давлатлари раҳбарларини кутиб олди ва саммит ўз ишини бошлади.

Япония 2008 йилдан буён илк марта "Катта еттилик" саммитига мезбонлик қилмоқда. 2008 йилги саммит Хоккайдо оролида ўтказилганди. Бу йилги саммит 26-27 май кунлари ўтказилади.

Саммитга АҚШ, Канада, Германия, Буюк Британия, Италия ва Франция раҳбарлари етиб келишди ва Кашикоджима оролчасидаги меҳмонхонага йўл олишди.

Ёпиқ тарзда ўтказиладиган музокараларда саммит иштирокчилари террорчилик ва кибержиноятчилик, глобал иқтисодиёт масалалари, Хитой таъсир доирасининг тобора ортиб бораётгани, Украина, Яқин Шарқ атрофидаги воқеалар, қочқинлар муаммоси, иқлим ўзгариши ҳамда Шимолий Корея атрфидаги ядровий масалаларни муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Саммит якунларига бағишланган декларация 27 май куни эълон қилинади.

Маълумотларга кўра, Обама ташрифи давомида Хиросима шаҳрини зиёрат қилади. “Бу тарихий воқеа бўлиши кутилмоқда. Обама — 1945 йилдаги атом бомбардимонидан сўнг Хиросимага ташриф буюрган биринчи Америка президентига айланиши мумкин”, деб ёзади NHK нашри.

Бундан аввалроқ Обама 200 мингга яқин кишининг ёстиғини қуритган Хиросима ва Нагасаки фожиалари учун кечирим сўрамайдиган бўлгани ҳақида хабарлар берилганди.

Аммо, шу билан бирга Япония ҳукумати учун атом бомбаси қурбонига айланган шаҳарларнинг бирига Америка президентининг ташриф буюриши катта воқеликлиги таъкидланмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 30124 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66975 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8820 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 128498 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 1973 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 4611 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1834 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар