Apple электромобилларни зарядлаш усулларинин ўрганиш, станция ишлаб чиқарувчи компаниялардан маслаҳат олиш ва шу соҳада илғор бўлган кишиларни ишга жалб этишни бошлаб юборди. Бу ҳақида Reuters хабар бермоқда.

Гап компания ходимларининг электромобилларини зарядлаш хусусида бормоқда: бундай корпоратив хизмат ҳозирда Apple идораларига етказиб берилмоқда. Reuters агентлигининг қайд этишича, Apple мазкур ҳолатда ўзининг хусусий машиналарини яратиш учун маълумотлар суриштириш ишларини бошлаб юборган. 

Apple ихтисослашган компанияларнинг электромобилларни зарядлаш технологияларига қизиқиш билдирмоқда. Компаниялар Apple’ни келажакда рақобатдош бўлиш эҳтимолини сезган ҳолда эҳтиёткорлик билан жавоб беришмоқда. 

Жаҳон қурилиш компанияларидан бири Apple корпорациясига хусусий станциялар тармоғини қуриш бўйича аллоқачон ўз таклифларини билдирди. Бу каби хусусий Supercharger тармоғи Tesla компаниясида мавжуд. 

Компания мазкур соҳада энг ками билан тўрт нафар мутахассисни ёллади, улар орасида BMW собиқ ходими Ронан О'Бреннан ҳам бор. О'Бреннан уй электротармоқларида зарядли станцияларни интеграциялаш лойиҳаси бўйича ишлаган, шунингдек, электромобиллар орасидаги коммуникация устида ҳам фаолият олиб борган. 

Йил бошида Apple яна иккита бошқа экспертларни ёллади. Нан Лью электромобиллар учун симсиз зарядкалар тадқиқоти билан шуғулланди. Курт Адельбергер эса Google’даги анологик соҳа бўйича фаолият юритди.

Apple ходимлари бу борада изоҳ беришдан бош тормоқда. Apple музокаралар олиб бориши тахмин қилинаётган компаниялар ҳам мазкур мавзу юзасидан бирон-бир маълумот айтишни истамади.

"Электромобиллар бозоридаги муаммо товуқ ва тухумлар классик дилеммасини ёдга солади", дейди Reuters.

Ҳозирча электромобиллар учун зарядлаш станциялари камлиги туфайли истеъмолчилар оддий машиналарда улардан фойдаланишни исташмайди. Шу билан бирга кўчмас мулк эгалари ҳам кўчаларда электромобиллар етарлича бўлмагани сабабли зарядлаш станцияларини қўйиш зарур эмаслигини қайд этишмоқда.