Мадриднинг «Атлетико» жамоаси президенти Энрике Сересо жамоасининг ЕЧЛ финалида «Реал»ни мағлубиятга учратишини барчадан кўпроқ истамоқда.

Сересонинг қайд этишича, Диего Симеоне шогирдларининг ғалабаси баҳоси жуда юқори бўлади.

«Агар биз Европа чемпионлар лигасини юта олмасак бу улкан муваффақиятсизлик саналмайди, лекин барча хафа бўлади. Шунинг учун, биз «Реал»ни албатта енгишимиз керак, хоҳ цивилизация одамлари каби, хоҳ жиноят йўли билан», — дея Сересонинг сўзларини келтиради Marca.

Мадриднинг бу икки жамоаси ўртасидаги баҳс 28 май куни Миландаги «Сан-Сиро» ўйингоҳида бўлиб ўтади.