Бандерас эркаклар учун либослар коллекциясини намойиш қилди

Маданият 26 Май 2016 9614

Актёр ва продюсер Антонио Бандерас Скандинавиянинг Selected бренди билан ҳамкорликда яратган ўзининг илк либослар тўпламини намойиш қилди. Тақдимот Лондондаги Rosewood меҳмонхонасида бўлиб ўтди, деб хабар беради WWD. Унда кузги-қишки мавсумга мўлжалланган эркаклар либослари намойиш этилди. 

Коллекциядан чарм курткалар, блейзерлар, шимлар, кўйлаклар, жинс матоли кийимлар, шунингдек кашмиридан яратилган либослар ва трикотаж кардиганлар ўрин олган. Коллекция чакана савдога август ойида чиқарилади, нархлар 28 доллардан (майкалар) 485 долларгача (байкерлар курткаси) бўлган қийматни ташкил этади. 

Актёр Британиядаги Central Saint Martins коллежида дизайнерлик йўналиши бўйича таҳсил олган. Ўтган йилнинг ёз мавсумида Бандерас кийим тикиш бўйича бир ойлик курсни тамомлади. 

Антонио Бандераснинг катта экрандаги дебюти 1982 йилда амалга ошган - режиссёр Педро Альмодовар уни ўзининг "Эҳтирослар лабиринти" фильмига таклиф қилган. 1995 йилда намойиш қилинган "Умидсиз" лентаси унга бутун дунё миқёсидаги машҳурликни олиб келди.

 

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар