Барселонада уйсизларни ҳимоя қилиб уюштирилган намойишларда 11 киши жароҳатланди

Жамият 26 Май 2016 1478

Испаниянинг Барселона шаҳрида 3 кундан буён уйсизларни ҳимоя қилиб уюштирилган намойишлар ўтказилмоқда.

Шаҳардаги Banc Expropiat банкининг ташландиқ биносида 2011 йилдан буён яшаб келаётган уйсизларни чиқариб юбориш ҳаракатларига қарши бошланган намойишларда 1000 нафардан ортиқ киши қатнашган.

El Mundo нашри хабар беришича, 26 майга ўтар кечаси ўтказилган намойиш натижасида аввалгиларидан фарқли равишда 11 киши жароҳатланган, улар орасида полициячилар ва журналистлар ҳам бор. Полициячилар намойишчиларни Революсио де Грасия майдонига киритмаганида, улар шиша идишлар ва тошлар улоқтиришган, чиқинди идишлари ва ғилдиракларни ёқишган ҳамда кўчада баррикадалар қуришган.

Бундан олдин ҳам Барселонада шундай намойишлар ўтказилган, 2014 йили «Кан Виес»нинг эски биносида яшовчи уйсизлар қувғин қилинганида аҳолининг норози вакиллари кўчаларга чиққанди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар