Экватор Гвинеяси термаси Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинга 20 футболчи билан келади

Спорт 26 Май 2016 3359

Экватор Гвинеяси терма жамоаси бош мураббийи Эстебан Беккер 2 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон термасига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви учун 20 нафар футболчини таркибга жалб этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берган.

Эстебан Беккер бош мураббийлигидаги терма жамоа 3 июнь куни қитъа саралаши доирасида Бенин терма жамоасига қарши майдонга тушиши керак эди. Аммо, ФИФА конгрессида Бенин терма жамоасига қарши санкция қўллангани ва мазкур терма жамоа ФИФА тасарруфидан чиқарилгани боис, ўйин бекор қилинди.

Экватор Гвинеяси терма жамоаси сўнгги расмий учрашувини шу йилнинг март ойида, ўз майдонида Мали терма жамоасига қарши ўтказган ҳамда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Айни дамда ФИФА рейтингида 83-ўринда бораётган Экватор Гвинеяси терма жамоаси ўтган йили ўзи мезбонлик қилган Африка Миллатлар Кубоги мусобақасида ярим финалга қадар етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Экватор Гвинеяси терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2 июнь куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:00 да бошланиши режалаштирилган.

Экватор Гвинеяси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини учун таклиф этилган футболчилари рўйхати:

Дарвозабонлар: Фелипе Овоно («Орландо Пайретс», ЖАР), Мигел Эйома («Бата»).

Ҳимоячилар: Карлос Акапо («Валенсия Месталья», Испания), Марсело Асуму («Депортиво Унидад»), Игорь Энгонга («Португалет», Испания), Элой Эду («Сэнт Эндрюс», Мальта), Диосдадо Мбеле («Хайберниан», Мальта), Жеймс Борико («Мальорка Б», Испания), Эугенио Мбомио («Депортиво Монгомо»).

Ярим ҳимоячилар: Фредерико Бикоро («Сони де Эла Нгуема»), Иван Зарандона («Бургос», Испания), Максимо Ндонго («Расинг де Мисомесенг»), Виейра Эллонг («Керкира», Греция), Сильвериу Обиянг («Аконангуй»), Кристобал Алого («Сони де Эла Нгуема»), Федерико Нсуе («Мальорка Б» , Испания).

Ҳужумчилар: Давид Митого («Барко», Испания), Энрике Боула («Линарес Депортиво», Испания), Давид Ортли («Лаззспортс», Испания), Сальвадор Эду («Валенсия Месталья», Испания).

Бабаян Экватор Гвинеяси ва Канадага қарши ўйинлар учун эълон қилган таркибдан "Локомотив"нинг 7 футболчиси жой олди

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар