Қозоғистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чоралар ва тенгенинг сузувчи курси жорий қилиниши, мамлакат иқтисодиётини, хомашё нархларининг арзонлашуви ҳамда қўшни мамлакатлар тараққиёт суръатларининг пасайишидан ҳимоя қилишда қўл келмоқда. 

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард Қозоғистонга ташрифи сўнггида шундай фикрларни билдириб ўтган. Унинг сўзларига кўра, келажакда мамлакат иқтисодий сиёсатни модернизация қилиш, янада таъсирчан ва шаффоф молия институтларини ташкил этиш ҳамда минтақавий ва глобал бозорлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича жиддий ишларни амалга ошириши лозим. 

Лагард Остонага ташрифи чоғида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, ҳукумат аъзолари, минтақанинг бошқа мамлакатлари юқори лавозимли вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, Марказий Осиё Европани Хитой билан боғловчи ўзига хос кўприк вазифасини бажариши мумкин, деган фикрни илгари сурган.