Испанияда 200 минг евролик фил тишлари партияси мусодара қилинди

Жамият 26 Май 2016 3776

Испания фуқаролик гвардияси нархи 200 минг еврога баҳоланган фил дандон тишлари партиясини мусодара қилди. 

Полиция маълум қилишича, 744 кг лик, 74 та дандон тишдан иборат партия апрелда Мадриддан жанубда жойлашган Кольменар-де-Ореха муниципалитетида аниқланган. Франс Пресс агентлигининг таъкидлашича, тишлар эгаси 1970 йилда Мозамбикда берилган қалбаки ов қилишга лицензиядан фойдаланиб, тишларни сотмоқчи бўлган. Таъкидланишича, тишлар йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган Африка филлари туридан бирига тегишли бўлган. 

Эркакка ҳужжатларни қалбакалаштириш, контрабанда ва ёввойи табиатга хавф туғдириш бўйича айбловлар қўйилган.

Фил дандон тиши – турли ҳашамат буюмларини яратишда қимматли материал ҳисобланади. Фил суягини халқаро миқёсда сотишга тақиқлов 1989 йилда киритилган. 2002 йилда БМТ фил тиши билан савдо қилишга қисман рухсат берган. Бир нечта давлатгина бу тишлардан муайян белгиланган миқдорда сотиши мумкин бўлган. 2004 йилда БМТ бир нечта Африка давлатлари иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий ҳукуматнинг қатъий назорати остида тақиқловни янада юмшатишга мажбур бўлган. Бироқ бу шартга амал қилинмаганли сабабли фил тишини сотиш 2006 йилда яна тўхтатиб қўйилган..

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28560 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15287 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56401 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1965 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1539 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 5776 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1538 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1234 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1801 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар