Киев ҳокими Виталий Кличко Украинанинг «Вести» радиосига берган интервьюси чоғида «тоталитаризм» сўзини айта олмади. Сиёсатчининг интервьюси акс эттирилган видео радиостанциянинг YouTube’даги каналига қўйилди.

Киев мэри шаҳарда декоммунизация ўтказилиши ҳақида айтиб ўтди. 

Унинг сўзларига кўра, Украина пойтахтида 150га яқин кўча қайтадан номланган ва яна бир нечта кўчаларга янги ном бериш ишлари қолган. 
Кличко қайд этишича, Киевдаги совет етакчиларининг барча ҳайкаллари бузиб ташланди.

«Биз барча монументларни бир ерга тўплашга қарор қилдик. Бу тарихчиларга қизиқ бўлади. Мазкур музей торатататалира…» — дея собиқ боксчи сўзини тугата олмай қийналди.

Радиобошловчи эса сиёсатчига «тоталитаризм» сўзини айтишида ёрдамлашди ва Кличко бу жумлани икки марта бўғинларга ажратган ҳолда такрорлади.