Миср фуқаролик мудофааси бошқармаси мамлакат пойтахти Қоҳира шаҳрининг Гиза туманида 26 май куни тонгида портлаш юз бергани ҳақидаги хабарни тасдиқламади.

"Шаҳарнинг бу ҳудудида вазият бир маромида. Ҳеч қандай портлаш бўлмаган", дея хабар қилинган ТАСС сайтида.

Бундан олдинроқ, Қоҳирада портлаш содир этилгани, унинг тафсилотлари ҳақида маълумотлар йўқлиги ҳақида хабар берилганди.