Қрим ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Ўзбекистоннинг 20 нафар фуқаросини ноқонуний муҳожирлар сифатида қўлга олди. Бу ҳақда Қрим прокурори Наталья Поклонская маълум қилган.

Маълум қилинишича, Симферополда аксилтеррор қидирувлар доирасида ўзбекистонлик 20 киши мигация қонунчилигига амал қилмагани учун қўлга олинган. Айни вақтда улар қалбаки ҳужжатлари туфайли полиция маҳкамасида бўлиб турибди.

Аниқлик киритилишича, РФ ЖКнинг 322.1 моддаси ("Ноқонуний миграция ташкил қилиш") бўйича жиноий иш очилган.