Боксчи Майк Тайсон “Кикбоксчи” (Kickboxer: Retaliation) фильмининг актёрлари сафидан жйо олди. Спортчи қамоқхона жанжалларига аралашиб юрувчи шафқатсиз жиноятчи образини гавдалантирган, деб хабар бермоқда Variety.

Продюсер Роберт Хикманнинг маълум қилишича, тасвирга олиш ишларига UFC’нинг 14 нафар жангчиси жалб қилинган. «Тайсон — биз учун ажойиб ечим бўлди. У фильмни юқори чўққига олиб чиқади», — деди у.

“Кикбоксчи”нинг аввалги фильмида Жан Клод ван Дамм роль ижро этган. Унинг иккинчи қисмини суратга олиш ишлари Калифорния ва Невада штатларида туширилмоқда. Қолган ишлар эса Таиландда бўлиб ўтади. Фильм премьераси 2016 йилнинг сўнгги ёки 2017 йилнинг бошларида мўлжалланган.