Мен чиройли сабр қилгувчилардан бўламан

Lifestyle 26 Май 2016 10378

Қуръони каримда келувчи гўзал қиссалардан бири Юсуф алайҳиссалом ҳақидадир. У кишининг мадҳи шунчалар кўп тилган олинганки, улар асосида саноқсиз ҳикоялар тўқилган. Ҳикоялар эса афсоналарга айланган. Аммо бу ҳикоя ва қиссаларнинг энг ишонарлиси муборак каломда келади. 

Ҳазрат Юсуф қиссасининг гўзал нуқталари жуда кўп бўлиб, ҳар бири инсон учун ибратдир. Улар кишига олам-олам завқ улашади, хаёлга толдиради, тадаббур қилишга ундайди.

Юсуф алайҳиссаломнинг акалари ўзаро тил бириктиришади ҳамда оталари Ёқуб алайҳиссалом олдига келиб, укалари Юсуфни бўрилар талаб кетганини, унинг ҳалок бўлганини айтишади ва гапларининг исботи тариқасида Юсуфнинг қонга бўялган кўйлагини кўрсатишади.

Кенжа ўғли Юсуфни жондан ортиқ кўргувчи Ёқуб алайҳиссалом куйлакни қўлларига олиб кўзларига сурдилар ва қаттиқ дард-аламда кўз ёш тўкдилар ва дедилар: “Мен чиройли сабр қилгувчилардан бўламан!”.

Қиссанинг якуни барчага аён. Фитна қилган акалар шарманда бўлди, сабр қилган ота эса энг гўзал оқибатга эришди.

Сабр инсонга берилган энг катта неъмат ва имкониятдир. Чунки киши сабрчалик бир вақтнинг ўзида ҳам савобга, ҳам икки дунё неъматига эриша олмайди.

Тасаввур қилинг, шаҳардаги бир супермаркетда бошқа жойларда оммабоп ва қиммат бўлган маҳсулотни ярим пулидан арзонга сотишяпти. Энг қизиғи сиз қаердан келишингиздан қатъи назар йўл кирангизни ҳам тўлаб юборишади. Нима қилган бўлардингиз? Ҳеч иккиланмай у ерга бориш учун йўлга тушардингиз.

Сабр ҳам худди шундай ҳолат. Чиройли сабрда бўлинса, ният қилинган неъматга, албатта, етилади ва ана шу сабр йўлида ҳам битмас-туганмас ажр берилади.

Юрагингни тимдаласа олам-олам дард,
Душманларинг ҳаётинга етказсалар гард,
Қолмаса ёнингда тургувчи зўр мард,
Ёқубдайин чиройли бир сабр қилгин.

Ёр деганинг вафо қилмас жафокаш бўлса,
Ғийбатлардан сабрингнинг бу косаси тўлса,
Бир кун келиб номардлар гар сиринг билса,
Ёқубдайин чиройли бир сабр қилгин.

Тузинг ейиб тузлиғинга тупурсалар,
Либосинга қараб сендан ҳол сўрсалар,
Аҳволингни кўриб туриб гунг бўлсалар,
Ёқубдайин чиройли бир сабр қилгин.

Бемор бўлиб шифтга қараб ётиб қолсанг,
Не бўлади энди, дея ўйга толсанг,
Яхшилик қилсангу ёмонлик топсанг,
Ёқубдайин чиройли бир сабр қилгин.

Сабр улуғ неъмат эрур, жонга ҳузур,
Буюкларнинг йўли эрур, қилмоқ зуҳур,
Ҳечам ақл ўргатмадим минг бор узр,
Ёқубдайин чиройли бир сабр қилгин.

Сарвар Анвар ўғли

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20570 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23797 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12207 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13193 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42569 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53575 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48062 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 566 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 467 Жамият
Кўпроқ янгиликлар