Москва шаҳрида музқаймоққа мўлжалланган 138та ҳаракатланувчи савдо объектлари (аравалар) сотувга қўйилди. Бу ҳақида "Интерфакс" агентлигига рақобат сиёсати бошқармаси раҳбари Геннадий Дегтев маълум қилди. 

"Шаҳар чакана мавсумий савдонинг янгича форматини таклиф қилмоқда. Лотларнинг юқори бўлмаган бошланғич нархи - 2,5 минг рублдан - кичик бизнес вакилларига рақобатли курашда ўз имкониятларини синаб кўришга изн беради", - деди Дегтев.

Кимошди савдоси ғолибга аравадан фойдаланиш ва беш йил муддатга мавсумий режимда савдо қилиш ҳуқуқини беради. Савдога қўйилган объектларнинг аксарияти (63 лот) Марказий маъмурият округига йўналтирилган. 

Энг кам бошланғич қийматли объектлар Троицк, Зеленоград ва Янги Москвада таклиф этилмоқда. Бу ерларда араваларнинг бошланғич нархи 2,5 ва 3 минг рублни ташкил этади. 

"Музқаймоқ" араваларининг бошқа маъмурий ҳудудлардаги баҳоси эса - 3750 рублдан 12,5 минг рублгача.  

Арава ҳаракатланувчи тузилмага эга -ғилдиракдаги корпуслар тентли - ҳажми 2,5 квадрат метр. Оғирлиги - 176 килограмм. 

Аравани бошқариш учун унга 40 миллиметр диаметрга эга ушлагичлар ҳамда пневматик ғилдираклар ўрнатилган.