Москвада яшовчи киши WhatsАpp, Viber, Skype ва Teleport бепул мессенжерларидан хабар ва қўнғироқларнинг батафсил ҳисоботи, шунингдек улардан 7,5 миллион рубль зиён пули ундиришни талаб қилмоқда, дея хабар қилади РИА "Новости".

"WhatsАpp, Viber, Skype ва Teleport мессенжерлари фаолияти бўйича ҳисоботларни олиш учун бепул қўнғироқлар ва СМС-хабарлар жорий этилишини сўрайман", дейилади Ароновнинг мурожаатида.

Судга мурожаат қилган кишининг фикрича, кирувчи қўнғироқлар ва хабарлар ҳисоботини ололмаслик "Россия Федерацияси фуқароларини ўз ҳуқуқларини шахсий ҳаётга ноқонуний дахл қилувчилардан ҳимоя қилиб, тегишли идораларга мурожаат қилиш имкониятидан мосуво қилади".

Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи қонунга таянган даъвогар Россия мобил иловаларидан етказилган маънавий зарар учун 7,5 миллион рубль товон пули тўлашни талаб қилмоқда. 

Шунингдек Аронов ва унинг ҳуқуқшунослари WhatsАpp, Viber иловаларини тижорат ташкилотлари сифатида Россия Федерал солиқ хизмати реестрида регистрациядан ўтишга мажбур қилишни талаб қилмоқда. Skype ва Teleport эса - нотижорат ташкилотлар реестридан.

Даъво аризаси 26 май куни Москвадаги Хамовническ судига топширилди.