Олимлар: Тик туриб ишлаш меҳнат самарадорлигини оширади

Lifestyle 26 Май 2016 4307

Яқинда IIE Transactions on Occupational Ergonomics and Human Factors журналида чоп этилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, туриб ишлаш нафақат калорияларни йўқотишга ва семизликнинг олдини олишга ёрдам беради, балки диққатни жамлайди ҳамда ақлий салоҳиятни яхшилайди, шунингдек ишлаб чиқаришдаги самарадорликни оширади. 

Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ярим йил давомида A&M Техас университети олимлари колл-марказда фаолият юритувчи икки гуруҳ кишиларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ўртасидаги фарқни ўрганишди ва шундай хулосага келишди: столнинг баланд-пастлигини бошқариш имкониятига эга бўлган туриб ишловчи кишилар одатий ўтириб ишлайдиганлардан кўра 46 фоизга самаралироқ меҳнат қилишар экан. 

Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Грегори Гарретт илмий изланишнинг биринчи ойида ишлаб чиқариш самарадорлиги у қадар юқори кўрсаткичга эга бўлмаган, бироқ иккинчи ойда ижобий натижалар яққол кўзга ташлана бошланади. Олимлар мазкур тадқиқотнинг идора ишчилари  орасида самарадорликка эришишида қўлга киритилган катта ютуқ эканлигини таъкидлашмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар