Пальмирада ИШИД қурбонлари дафн этилган оммавий қабр топилди

Жаҳон 26 Май 2016 4966

Сурия армияси бўлинмалари Пальмира тарихий-археологик мажмуаси яқинида тинч аҳолининг ўнлаб вакиллари жасадлари кўмилган оммавий қабрни аниқлади. Марҳумлар ҳудуд ИШИД томонидан эгаллаб олинган вақтда жангарилар томонидан ўлдирилган. Бу ҳақда САНА агентлиги хабар тарқатди.

Манбанинг маълумотига кўра, қабрдан 31 кишининг жасади топилган, уларнинг барчаси жангарилар томонидан қийноқлар оқибатида ҳалок бўлган. Улар орасида аёллар ва болалар жасадлари бор. Баъзи жасадлар бошсиз дафн қилинган.

1 апрель куни Суриянинг Тадмор шаҳри шимоли-шарқидаги Ал-Жахизия мавзесида жангарилардан жафо чеккан аҳоли вакиллари кўмилган оммавий қабр аниқланган, бу қабрдан 40 кишининг жасади топилганди.

Пальмира шаҳри март ойи охирида озод этилган. Шундан сўнг шаҳарни миналардан тозалаш ишлари олиб борилган, бу ишлар 21 апрель куни якунланган.

Йил давомида Ироқнинг жангарилардан озод этилган Синжор ва Рамади шаҳарларида ҳам оммавий қабрлар топилганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар