АҚШ мудофаа вазирлиги автоматик стратегик назорат ва қўмондонлик  тизими, 40 йил аввалги технологиялар асосида ишлайди. АҚШ ҳисоб палатаси, Америка маъмуриятларида эскирган техник ускуналар хусусидаги ҳисоботида, ушбу масалага эътибор қаратган. 

Автоматик тизим, АҚШ ядровий кучлари ишини мувофиқлаштиради. Хусусан, у қитъалараро баллистик ракеталар ва ядро бомбардимончилари ҳолатини назорат қилади. 

«Мазкур тизим IBM Series 1 компьютерларида, яъни 70-йиллар техникасида  ишлайди ва 8 дюймли дискеталардан фойдаланади», — дейилади ҳисоботда.

Шунга қарамай, Ҳисоб палатаси Пентагонга техникаларни модернизация қилиш таклифини билдирмаган. Чунки, мудофаа вазирлиги 2017 йил охиригача, маълумотларни сақлаш учун фойдаланиладиган ускуналарини алмаштириш дастурига эга.