Россия мусулмонлари май ойи охирида бутун мамлакат бўйлаб донорлик акцияси ўтказадилар

Жамият 26 Май 2016 2733

Россия мусулмонлар диний бошқармаси томонидан "Закот" хайрия жамғармаси кўмагида 28 май куни Бутунроссия донорлик акцияси ўтказилади ҳамда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланади, деб хабар берилди Москва мусулмонлар диний бошқармасида РИА “Новости” ахборот агентлигига. 

Келаётган жума намозида масжидларда имомлар ибодат қилувчиларни донорлик акциясига жалб қилиш мақсадида у ҳақда маълумот берадилар.

"Тадбир Москвада қон қуйиш станциясида бошланади, сўнгра Россиянинг йирик шаҳарлари ва вилоятларида давом этади. Ташкилотчилар барчани тадбирда иштирок этишга таклиф қилади, чунки тиббий эҳтиёжлар учун етарлича қон билан таъминлашга мамлакатда 1000 кишига камида 40 нафар донор бўлиши керак. Россияда бу борадаги ўртача кўрсаткич 1000 кишига 14 донорни ташкил қилмоқда. Назарий жиҳатдан аҳолининг 10-15 фоизи донор бўлиши мумкин, бироқ ҳақиқатда қон топширувчилар ўнлаб маротаба камроқдир", дейилмоқда хабарда.

Донорлик акциясининг вазифалари "ёшлар ўртасида қон донорлигини оммалаштириш, донорлик йўналиши доирасида волонтёрлик фаолиятини фаоллаштириш" ҳамда "жамоатчилик эътиборини ушбу мавзуга жалб қилиш"дан иборат. Маълум қилинишича, бу акция иккинчи маротаба ўтказилади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар