Sky Sports: Моуриньо «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолади

Спорт 26 Май 2016 7234

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Хабар қилинишича, бугун Лондонда португалиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед»нинг ижрочи директори Эд Вудворд билан учрашган ва шартномага қўл қўйган.

Ҳозирча бу ҳақда жамоа расман эълон қилмади, шунингдек, шартноманинг  қанча вақтга ва қандай шартлар назарда тутилган ҳолда тузилгани келтирилмаган.

Жорий ҳафтада «Манчестер Юнайтед» қониқарсиз натижалар туфайли Луи ван Гаал билан муддатидан олдин шартномани бекор қилди. Моуриньо эса 2015 йилнинг декабрида «Челси» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.

Бундан олдинроқ манчестерликлар раҳбарияти Жозе Моуриньо «Челси»дан кетгач, ярим йил давомида бошқа клубларнинг таклифини қабул қилмаслиги учун унга 4 миллион фунт стерлингни олдиндан тўлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, унга ёзги трансферлар вақтида жамоани кучайтириш учун 150 млн фунт ажратилиши айтилган.

2015/16 йилги мавсум якунига кўра, «МЮ» АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади, шунингдек Англия Кубогига эга чиқди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 98002 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47235 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52123 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9508 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20290 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 1079 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 409 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1645 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2330 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 993 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар