Ҳолливуд (Hollywood) актёри Том Круз NASAда ўтказган махфий машғулотлар чоғида бир ўлимдан қутилиб қолди, деб ёзмоқда The Sun нашри.

Газетанинг ёзишича, Круз «Колумбия» шаттли экипажига қўшилиши мумкин бўлган ва шу мақсадда NASA тайёргарлигидан ҳам ўтган. Бироқ миссияда қатнашиш бўйича якуний қарор қабул қила олмагани, уни ўлимдан сақлаб қолган. 

Маълумки, фазо кемаси 2003 йили ҳалокатга учраган ва унинг 7 нафар экипаж аъзоси фожиали тарзда ҳаётдан кўз юмган эди. 

Круз билан "Космик станция 3D” фильми устида ишлаган режиссёр Тони Майерснинг айтишича, актер астронавт бўлишни хоҳлаган ва шаттл бортида фазога парвоз қилишни жуда истаган. 

«Унинг имкониятлари кенг эди, аммо кейинроқ фожиа юз бериши билан ҳаммаси тугади», – деган Майерс.