Тожикистонга Хитойда ва Туркияда тикилган Тожикистон давлат байроқларини импорт маҳсулотлар сифатида олиб кириш тақиқланди. Бунга импорт байроқларда олтин тож тасвири хато тасвирланаётгани сабаб бўлди.

"Тожикстандарт" давлат корхонасидаги амалдорнинг маълум қилишича, энди миллий байроқлар фақат мамлакат ичида тикилади.

Ҳукумат ички бозордан импорт маҳсулотлар сифатида келтирилган байроқларни олиб ташламоқда.

Амалдор нега шу вақтгача нуқсонли байроқлар сотилишига рухсат бериб келганига аниқлик киритилмаган.

Қайд этиш керакки, Душанбе шаҳри марказида 165 метрлик флагштокка ўрнатилган байроқда ҳам айнан шундай камчилик мавжуд.

Пойтахт марказига ўрнатилган бу байроқда ҳам олтин тож ва унинг тепа қисмидаги 7та юлдуз тасвирланган.