Уильям Шекспирнинг асарлар тўплами аукционда 3,6 млн АҚШ долларига сотилди

Маданият 26 Май 2016 2410

Уильям Шекспирнинг биринчи босилиб чиққан асарлар тўплами Christie's аукционида деярли 3,6 млн АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда аукцион уйининг сайтида маълум қилинган.

Аукцион Шекспир вафотининг 400 йиллиги муносабати билан ўтказилган.

Биринчи ва кам учровчи асарлар тўплами 1623 йилда босилиб чиққан бўлиб, унда 36 та пьеса бор. Улардан 18 таси илгари чиқмаган. Аввалига нашр 1,1-1,7 млн долларга баҳоланди ва якунда 2,7 млн долларга сотилди. 1632, 1664 ва 1685 йилларда чиққан учта кичик асарлар эса 281,6 минг, 524,9 минг ва 68,8 минг долларга сотилган.


The Daily Mail газетасининг ёзишича, барча лотлар исмини ошкор этилмаган америкалик коллекционер томонидан сотиб олинган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар