Ўрта Ер денгизида EgyptAir самолётининг қутқарув сигналлари юборувчи радиомаёғи топилди

Жаҳон 26 Май 2016 2331

Ўрта Ер денгизи ҳудудида қулаб тушган EgyptAir авиакомпанияси самолёти ҳалокатини тафтиш қилиш билан шуғулланаётган комиссия раҳбари Айман ал-Муқаддамнинг хабар беришича, мисрлик таҳлилчилар самолётнинг қутқарув сигналларини юборувчи радиомаёғини топишди.

Ал-Муқаддамнинг маълумотига кўра, радиомаёқ ҳодиса рўй берган жойдан тахминан 5 км масофада аниқланган. Мутахассиларнинг билдиришича, самолётда бундай қурилмалардан 3та бўлган.

Эслатиб ўтамиз, MS804 рейси билан Париждан Қоҳирага учаётган EgyptAir авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти 19 май тонгида Ўрта Ер денгизи устида радарлардан ғойиб бўлган эди. Унинг бортида 66 киши бўлган. Кейинроқ денгиздан самолёт бўлаклари топилди.

Кўпроқ янгиликлар