Россия президенти Владимир Путин Евгений Муровни Федерал қўриқлаш хизмати (ФҚХ) раҳбари лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати. 

Путин қарорига, Муровнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси асос қилиб кўрсатилган. 

Путин, шунингдек, Дмитрий Кочневни ФҚХга раҳбар этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорни ҳам қабул қилган. У 2015 йил декабридан Президент хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Федерал қўриқлаш хизмати, мамлакат раҳбариятини қўриқлаш ва уларни ҳимояланган алоқа билан таъминлаш билан шуғулланади. ФҚХ махсус хизмат ҳисобланади ва оператив-қидирув ишларини олиб бориш ҳуқуқига эга. У бевосита давлат раҳбарига бўйсунади.