Жанубий Корея КХДР томонидан эҳтимолий таҳдидларга қарши ўқув машғулотлар ўтказди

Жаҳон 26 Май 2016 2069

Жанубий Корея республикаси ҳарбий денгиз ва ҳарбий ҳаво кучлари хизматчилари, мамлакат шарқий соҳилларида қўшма ўқув машғулотлари ўтказди, деб хабар қилмоқда Ренхап агентлиги. Ундан кўзланган мақсад, Шимолий Корея томонидан пайдо бўладиган эҳтимолий таҳдидларга қарши амалий кўникмалар ҳосил қилишдир. 

Агентлик маълумотларига кўра, машғулотларда Жанубий Корея ҳарбий денгиз кучларининг Aegis ("Ижис") ракеталарга қарши мудофаа тизимига эга кемасидан ташқари яна 10 та ҳарбий кема ва патруль самолёти қатнашган. Машғулотлар чоғида, рақиб денгиз кемаларига қарши ҳужум қилиш амалиётлари ўзлаштирилган. 

Корея яриморолидаги вазият КХДР томонидан 6 январь куни тўртинчи ядро синови, 7 февралда янги авлод баллистик ракетаси парвози амалга оширилгач таранглашган эди. Расмий Сеулнинг фикрича, шимолликлар бу ракета ёрдамида 12 минг километргача масофада жойлашган нишонга ядро зарбаси бера олади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар