Alibaba Group компанияси директорлар кенгаши асосчиси ва раиси Жек Ма Осиё, Европа ва АҚШ ўртасида тадбиркорлар учун бепул "электрон" йўлни яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда RNS маълум қилди.  

"Мисол учун, бизда Ипак йўли бор. Биз электрон йўл қуриш ҳақида ўйлаб кўрганмизми? Осиё ва АҚШ, АҚШ ва Европа ўртасидаги электрон йўл. Бу электрон йўл орқали исталган кичик бизнес бепул юриши ва ўз бизнесини бепул юритиши мумкин. Бу йўлда мобил телефони бор исталган одам исталган нарса сотиши ва сотиб олиши мумкин", деб айтди Ма Остона иқтисодий анжумани ялпи сессиясида.   

Хитойлик тадбиркорнинг таъкидлашича, охирги 20 йилда глобализация ривожланаётган давлатлар ва кичик бизнесга наф келтирмади, "электрон" йўл эса бу вазиятни яхшилаши мумкин.